[vc_row][vc_column][vc_custom_heading text=”Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни (электрон полисни) онлайн расмийлаштириш шартлари юзасидан” font_container=”tag:h6|text_align:center|color:%23000000″ use_theme_fonts=”yes”][vc_custom_heading text=”ОММАВИЙ ОФЕРТА” font_container=”tag:h3|text_align:center|color:%23000000″ use_theme_fonts=”yes” uppercase=”true”][vc_column_text]Ушбу оммавий оферта (кейинги ўринларда – оферта) «ALFA INVEST» суғурта компанияси (кейинги ўринларда – суғурталовчи) билан суғурта қилдирувчи ўртасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда – ТВЭФЖМСҚ) бўйича
Е-полисни (электрон полисни) онлайн расмийлаштириш (шартнома тузиш ва бекор қилиш) тартиблари ва суғурталаш шартларини белгилайди.
Мазкур оферта Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 780-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш” қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги
141-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” қоидалари асосида ишлаб чиқилган.
Е-полис – транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон шаклда тузилган суғурта шартномаси;
суғурта ҳодисаси – Е-полисга кўра транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган, суғурта қилдирувчининг суғурта товонини амалга оширишига сабаб бўладиган зарар бўйича жавобгарлиги суғурта қилинган, суғурта қилдирувчи ёки бошқа шахснинг фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши;
суғурта пули – суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда етказилган зарарнинг ўрнини унинг доирасида жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) қоплаш мажбуриятини олади;
суғурта мукофоти – суғурта қилдирувчи Е-полисни сотиб олиш учун суғурталовчига тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;
суғурта товони – суғурталовчи Е-полисга мувофиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчига унинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига суғурта пули доирасида тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;
ягона ахборот тизими – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва марказий маълумотлар базалари, жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашган, мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн тартибида фаолият юритувчи ягона ахборот тизими;
транспорт воситасининг эгасининг яқин қариндошлари – транспорт воситаси эгасининг транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш учун нотариал тасдиқланадиган ишончнома расмийлаштирилиши талаб қилинмайдиган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар).
расмий веб-сайт ва мобил иловадан фойдаланиш – суғурта қилдирувчининг ундан фойдаланишга қаратилган ҳар қандай ҳаракати.
суғурта қилдирувчининг ва/ёки транспорт воситасини бошқаришга ваколат берилган жисмоний шахсларнинг (транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шахсларга рухсат берилиши шарти билан Е-полис расмийлаштирилган тақдирда) шахсий идентификация рақамини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси, рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахс учун);
транспорт воситаси эгасининг шахсий идентификация рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами (агар транспорт воситаси мулкдори бошқа жисмоний шахс бўлса);
электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
мобил телефон рақами;
Е-полис расмийлаштирилаётган транспорт воситасининг давлат рақами белгиси ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами;
агар суғурта қилдирувчи қонунчиликка асосан сийлов олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига кирса, мажбурий суғурта бўйича сийловлар мавжудлиги тўғрисида белги қўйиб, юқоридаги тоифага тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (гувоҳнома, маълумотнома) тегишли рақамлари;
транспорт воситаси эгасининг ихтиёри билан мазкур транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқаришга қўйилган яқин қариндошларининг (ота, она, эр (хотин), ўғил, қиз, ака, ука, опа, сингил) қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг тегишли рақамлари;
транспорт воситасининг рўйхатдан ўтган жойи;
суғурта муддати (1 йил, 6 ой ёки ундан ортиқ (ТВдан мавсумий фойдаланишда), 10 кун ёки ундан ортиқ (рўйхатдан ўтиш жойигача);
Е-полис расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарномани юбориш шакли (телефон рақам ёки электрон почта манзили ёки суғурталовчи веб-сайтида (мобил иловаси орқали) очилган шахсий кабинети орқали).
Бунда тегишли маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганда автоматик тарзда тўлдирилади.
Суғурта мукофоти Е-полисда назарда тутилган тўловдан камроқ миқдорда тўланган бўлса, суғурта ташкилоти суғурта мукофотининг тўланмаган қисми, суғурта қилдирувчи томонидан 72 соат муддатда тўланиши зарурлиги тўғрисида дарҳол хабарнома юборади.
суғурта ташкилотининг номи;
транспорт воситаси русуми ва давлат рақами белгиси;
суғурта мукофоти миқдори;
Е-полиснинг амал қилиш муддати;
Е-полиснинг ноёб рақами;
Ягона ахборот тизимига ҳавола.
ДИҚҚАТ!
15. СУҒУРТА ҚИЛДИРУВЧИ ЎЗИ ТОМОНИДАН ЭЛЕКТРОН ПОЛИСНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН СУҒУРТАЛОВЧИГА ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН МАЪЛУМОТЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАР ҲИСОБЛАНАДИ. |
III.Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
суғурталовчидан Е-полис тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилиш;
расмий веб-сайт ва мобил иловадан исталган пайтда фойдаланишни тўхтатиш.
мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурталовчини танлаш.
Суғурта қилдирувчи:
белгиланган тартибда ва муддатда Е-полис бўйича ўзига юклатилган мажбуриятни бажариши;
Е-полис бўйича суғурта мукофотини белгиланган шартлар асосида ва тартибда тўлаши шарт.
жабрланувчи (унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари)нинг аризасини кўриб чиқишда тегишли экспертларни жалб этиш;
суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ахборотларни текшириш, суғурта шартномаси талаблари ва шартларининг суғурта қилдирувчи томонидан бажарилишини назорат қилиш;
суғурта ҳодисалари юзага келишининг олдини олиш бўйича тавсиялар бериш.
қонунда белгиланган ҳолатларда тўланган суғурта товонини регресс тартибида тўлаб берилишини талаб қилиш;
Суғурталовчи:
суғурта қилдирувчига интернет-ресурсидан туну кун тўсиқларсиз фойдалана олиш имкониятини яратиши;
суғурта қилдирувчининг ва (ёки) жабрланувчининг суғурта тўлови ва (ёки) товонини тўлаб беришни сўраб суғурталовчига қилган мурожаатини кўриб чиқиши;
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган суғурта қилдирувчи ва жабрланувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
суғурта қилдирувчи олдида расмий веб-сайт ва мобил иловадан фойдаланиш билан боғлиқ зарарлар учун;
расмий веб-сайт ва мобил иловадаги маълумотлар суғурта қилдирувчи томонидан учинчи шахларга берилиши оқибатлари учун;
суғурталовчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, расмий веб-сайт ва мобил иловадан фойдлана олмаганлиги ва хизматлар кўрсатилмаганлиги учун.
суғурта тўлови ва (ёки) товонини тўлаб беришни сўраб суғурталовчига мурожаат қилиш;
суғурталовчининг суғурта тўлови ва (ёки) товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш.
қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта тўлови ва (ёки) товонини олиш.
транспорт воситасидан фойдаланиш белгиланган тартибда тақиқланганда;
Е-полисда кўрсатилган транспорт воситаси бундан буён фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганда;
транспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.
Бунда суғурта қилдирувчига қайтарилиши лозим бўлган суғурта мукофотининг бир қисми суғурта қилдирувчининг аризасига мувофиқ янги расмийлаштирилган Е-полис бўйича суғурта мукофоти ҳисобига ўтказилиши мумкин.
жабрланувчига ЙТҲ кунидан бошлаб уч календарь кундан кечиктирмай суғурта полисининг нусхасини топшириши;
дарҳол, ЙТҲдан кейин 72 соатдан кечиктирмай, содир бўлган ҳодиса ҳақида суғурта полисининг нусхасини илова қилган ҳолда суғурталовчига мурожаат қилиши;
суғурталовчига суғурта ҳодисаси муносабати билан унга нисбатан қўйилаётган барча талаблар хабардор қилади.
VII. Суғурта суммаси, суғурта мукофоти, суғурта тўлови
ва (ёки) товони миқдори
ТВ тури | Ҳудуд | |||
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти** |
Бошка вилоятлар** | |||
Чекланган***
(сўмда) |
Чеклан
маган**** (сўмда) |
Чекланган***
(сўмда) |
Чеклан
маган**** (сўмда) |
|
Енгил | 56 000 | 168 000 | 40 000 | 120 000 |
Юк | 67 200 | 201 600 | 48 000 | 144 000 |
Автобуслар ва микроавтобуслар | 67 200 | 201 600 | 48 000 | 144 000 |
Трамвайлар, мотоцикиллар ва мотороллёрлар, тракторлар, ўзиюрар йўл-қурилиш машиналари ва бошқа машиналар | 22 400 | 67 200 | 16 000 | 48 000 |
* Электрон аризада суғурта муддати 6 ой ёки рўйхатдан ўтказиш жойигача катакчаларини танланганда суғурта мукофоти жадвалда кўрсатилган суммадан камроқ миқдорда электрон аризани тўлдириш жараёнида суғурта қилдирувчига маълум қилинади.
**ТВ рўйхатдан утган ҳудуд.
*** ТВдан ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилганда.
**** ТВдан ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилганда.
VIII. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш шартлари
36 Низони судгача ҳал этиш имкони бўлмаса, улар суғурталовчи жойлашган ердаги тегишли судда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига асосан ҳал этилади.
[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]