Наш адрес
г.Ташкент, ул.Лабзак, 10
Режим работы
Пн - Пт | 9:00 - 18:00

Хавфли ишлаб чиқариш обектида авария ҳодисаси юз берганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий (ихтиёрий) суғурта қилиш

Alfa invest > Жавобгарлик суғуртаси > Хавфли ишлаб чиқариш обектида авария ҳодисаси юз берганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий (ихтиёрий) суғурта қилиш

Хавфли ишлаб чиқариш обектида авария ҳодисаси юз берганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш обектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ЎзРнинг “Хавфли ишлаб чиқариш обектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги 28.09.2006 й. даги 57-сонли қонунига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш обектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида” 10.12.2008-й.даги 271-сонли Қарори ҳамда “Хавфли ишлаб чиқариш обектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар йетказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ амалга оширилади.

 

Суғурта обекти:

Хавфли ишлаб чиқариш обектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга йетказилган зарарни қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган Суғурталанувчининг мулкий манфаатлари суғурта обектлари ҳисобланади.

Суғурта қилинадиган қалтисликлар:

  • Жабрланувчи (жисмоний ва юридик шахслар) мол-мулкини йўқ қилиш ёки шикастлаш оқибатида етказилган зарар;
  • Учинчи шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш харажатлари (даволаш ва дори-дармонлар учун харажатлар, вафот этган тақдирда дафн этиш билан боғлиқ харажатлар), шунингдек, меҳнат қобилиятини йўқотиши оқибатида иш ҳақини қоплаб бериш;
  • Корхонада авария оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар.

Суғурта суммаси:

Суғурта пулининг энг кам миқдорлари Хавфли ишлаб чиқариш обектининг типига боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида суғурта шартномаси тузилган кунда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорлари асосида ҳисоблаб чиқарилади

Биринчи тип                         250 000,00 (икки юз эллик минг) БҲМ

Иккинчи  тип                         50 000,00 (еллик минг) БҲМ

Учинчи  тип                           10 000,00 (ўн минг) БҲМ

Қайтиб чиқувчи қўнғироқни буюртма қилиш