Наш адрес
г.Ташкент, ул.Лабзак, 10
Режим работы
Пн - Пт | 9:00 - 18:00

Notice: Undefined index: line2PageId in /var/www/vhosts/alfainvest.uz/httpdocs/wp-content/themes/pearl/partials/header/elements/iconbox/iconbox.php on line 9
Контактный центр 24/7

Notice: Undefined index: line2PageId in /var/www/vhosts/alfainvest.uz/httpdocs/wp-content/themes/pearl/partials/header/elements/iconbox/iconbox.php on line 64
Короткий номер
1182

Қурилиш-монтаж қалтисликларидан мажбурий (ихтиёрий) суғурта қилиш

My CMS > Жавобгарлик суғуртаси > Қурилиш-монтаж қалтисликларидан мажбурий (ихтиёрий) суғурта қилиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Обектларни давлат маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 20.12.1999-й.даги 532-сонли қарори

 

Суғурта обекти:

 

  • Суғурта қилдирувчи билан тузилган пудратчилик шартномаси ёки битимларга мувофиқ (шартнома обектларида) олиб бориладиган қурилиш, монтаж ва бошқа фаолият обектлари, шунингдек қурилиш материаллари ва конструксиялар, монтаж қилинаётган жиҳозлар ва қурилмалар;
  • Томонларнинг келишуви билан ва алоҳида суғурта суммалари белгиланган ҳолатларда, шунингдек қурилиш майдонлари жиҳозлари, қурилиш техникаси ва механизмлари, бошқа обектлар ҳам суғурта қилиниши мумкин;
  • Суғурта ҳодисаси содир бўлганида ҳудудни тозалаш бўйича харажатлар.

 

Суғурта қилинадиган қалтисликлар:

 

Суғурта  ҳимояси тақдим этилади:

 

1.Бевосита қуйидаги қалтисликлар гуруҳи натижасида моддий зарар йетказилган тақдирда Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи)нинг моддий манфаатлари бўйича:

  • ёнғин, портлаш, яшин уриши, тупроқ ўтириши ва чўкиши, ўпирилиш, сурилма;
  • газ баллонлари, қозонлар ва бошқа техник ва гидротехник жиҳозлар, аппаратлар, машина ва бошқа шунга ўхшаш қурилмаларнинг портлаши;
  • кранлар, кўтарилаётган юклар, блоклар ва қисмларнинг қулаши;
  • муҳандислик тармоқларининг аварияси;
  • қурилиш ва монтаж ишларини бажаришда эҳтиётсизликлар, хатоликлар;
  • конструксияларнинг ёки уларнинг қисм ва бўлакларини қулаши;
  • қурилиш майдончасида юз берадиган суғурта шартлари ёки полисида истисно қилинмаган қўққисдан ва кутилмаганда рўй берадиган барча ҳодисалар.

 

  1. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш давомида Суғурта қилдирувчининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги юзага келганида, қуйидагилар туфайли Суғурта қилдирувчининг мулкий манфаатларига йетказилган зарарни қоплаб бериши шарт:
  • учинчи шасхларнинг ҳаёти, соғлиғига етказилган зарар;

учинчи шасхларнинг мулкига етказилган зарар ёки шикастланишлар

Қайтиб чиқувчи қўнғироқни буюртма қилиш