Манзилимиз
Тошкент ш., Лабзак к., 10
Иш вақти
Душ. - Жума | 9:00 - 18:00
Алоқа маркази 24/7
Қисқа рақам
1182

Мобиллик ва замонавийлик: Alfa Invest логотипи ребрендинги (брендни ўзгартирилиши)

Posted by: info_hdt0f9e8 02.03.2021 No Comments
Alfa Invest Суғурта ташкилоти ўз логотипи ва фирма белгисини ўзгартириши ҳақида эълон қилди.
обложки новые

Янги услуб суғурта ташкилотининг бош концепциясини ифода этади – барча учун қулай ва замонавийлик. Мобиллик ва технологик жиҳатдан мукаммалликка интилиш эса, умуман олганда, Alfa Investнинг Ўзбекистон суғурта бозорида тутган ўринини янада чуқурроқ кўрсатиб беради.

Янгиланган логотип енгил қабул қилина бошланди, ортиқча деталлардан фориғ бўлди, бироқ айни вақтда, ҳаммага таниш бўлган “α” белгисини сақлаб қолди. Белги ифодаси замовий кўриниш олди, ранглар гаммаси эса яна бойитилди.

Гарчи Ўзбекистон аҳолиси ўртасида суғурта унчалар ҳам талаб катта бўлмаган хизматдек кўринса-да, суғурта бозорида ижобий динамика кузатилмоқда, тўловлар ҳажми эса, кундан-кунга ўсиб бормоқда, бу эса сўзсиз, суғуртанинг инсонлар ҳаётида ва бизнесдаги ўрни ортиб бораётганини ифодалаётган ижобий кўрсаткичдир.

Ўз навбатида, Alfa Invest ўзининг 18 йиллик фаолияти давомида етакчи суғурта компаниялардан бири сифатида, кундалик ҳаётдаги хавф-хатарларни бошқаришнинг усули сифатида суғуртанинг афзалликларини намойиш этиб келмоқда.

Бугунни кунда Alfa Invest компаниясининг мақсади – истеъмолчиларга суғуртанинг аҳамиятини тушунтириш, ишончли суғурта компаниясини танлашнинг муҳимлигини етказиш, аҳолига янада яқинроқ бўлиш ва қулайлик яратиш.

гот_4

Биз ребрендингни, энг аввало, келажакда янада тараққий этиш ва ҳамкорларимиз ҳамда мижозларимиз билан муносабатларимизни янада ривожлантиришга инвестициялар сифатида кўряпмиз. Ташқи ўзгаришлар билан бир қаторда, янада чуқурроқ ўзгаришларни – мижозларга хизмат кўрсатиш тизимини мукаммаллаштириш ва онлайн суғурта маҳсулотлари қаторини кенгайтиришни режалаштирганмиз, булар эса, компаниянинг ўзига тортувчанлигини ўстиришга ёрдам беради

дея таъкидлади, ALFA INVEST Бош директори Инесса Ахметова.

мок_2

Ребрендинг шунингдек, онлайн-суғурта ва электрон полисга ҳам мослаштирилган бўлиб, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча аҳолиси онлайн хизматлардан фойдаланиши  учун имкониятлар яратилади.

гот_1