Манзилимиз
Тошкент ш., Лабзак к., 10
Иш вақти
Душ. - Жума | 9:00 - 18:00
Алоқа маркази 24/7
Қисқа рақам
1182

Aлфа Инвест ишончли суғурта компаниясини қандай танлаш ҳақида сўзлаб берди.

Posted by: info_hdt0f9e8 31.03.2021 No Comments

«Alfa Invest» суғурта ташкилотининг умумий суғурта бўйича бош директор ўринбосари суғурта компаниясини танлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида гапириб берди.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон мунтазам равишда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда ва кундан кунга  мамлакатимиз тадбиркорликни тараққий эттириш ҳамда аҳоли учун молиявий ва банк хизматларини ривожлантириш йўлида жуда жадал ва қатъий қадамларни ташламоқда. Шунга боғлиқ тарзда, суғурта хизматлари ҳам  бизнес жараёнларнинг ажралмас таркибий қисмига айланмоқда ва истъмолчилар ҳаётига чуқур сингиб бормоқда. Ўз навбатида, тадбиркорлар ва аҳоли, хусусан автомобиллар учун суғурта полисларини харид қилиш, ипотека кредитлари доирасида ёки ўз ходимларини суғурта қилиш юзасидан суғурта компанияларига аввалгидан кўпроқ мурожаатлар келмоқда.

Суғурта компаниясини танлашда хото қилиб қўймаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозим? Қандай тавсияларга риоя этиш зарур? Мана шу ва бошқа қатор саволларга «Alfa Invest» суғурта компаниясининг умумий суғурта бўйича бош директор ўринбосари – Ҳусанов Абдулатиф жавоб берди.

Автомашинангизни қандай суғурта қилиш ва бунда қайси суғурта компаниясини танлаш устида бош қотираётганингизда, шуни ёддан чиқармангки, ўзингиз учун ва бизнесингиз учун хавф-хатарларни камайтириш ҳамда ишончли суғуртани танлашда Сизга ёрдам берадиган муайян қоидалар мавжуд.

5

Биринчи навбатда, суғурта компаниясининг йирик ва машҳурлигига, кўп йиллик иш тажрибасига ва шунингдек, сифатли хизматлар кўрсата оладиган билимдон ходимларга эга эканига эътибор қаратиш зарур. Яна муҳим кўрсаткичлардан бири тўпланган суғурта мукофотлари миқдори ҳисобланади, бироқ бунда шуни эсдан чиқармангки, бу кўрсаткич мижозларни қаноат ҳосил қилишини англатмайди ва бунда биз компания томонидан амалга ошириладиган тўловлар, суғурта қопламаларига эътибор қраатишни тавсия қилар эдик, айниқса сизни қизиқтираётган суғурта тури бўйича. Мисол учун, ТВЭФЖМС полисини танлашда расмий манбалар маълумотларидан фойдаланиш мумкин, уларни Молия вазирлиги ва ТВЭФЖМС бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси сайтларидан кўришингиз мумкин.

18 йилдан бери хусусий суғурта компаниялари орасида етакчилар қаторида бўлиб келаётган ALFA INVEST ўз навбатида, компаниянинг очиқ манбаларида долзарб маълумотларни чоп этиш орқали, ўз мижозлари билан мазкур маълумотларни бўлишиб келади.

680x453_дешевизна (2)

Лицензиянинг мавжудлиги ва устав капитали миқдорига эътибор қаратиш ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади.

Энг муҳими арзоннинг кетидан қувиш керак эмас. Бозор нархларидан бир ярим ва икки марта арзон тарифлар асосан кичик компаниялар томонидан таклиф этилади. Шу орқали улар ўз мижозлари базасини кенгайтиришга ҳаракат қиладилар. Узоқ давом этадиган демпинг чуқур ўйлаб қилинмаган тарифлар сиёсатидан дарак беради. Тез орада суғурталовчининг ресурслари тугаб қолади, зарар миқдори ўсади, натижада эса тўлаб бериш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юзага келади. Ўйлаймизки, ҳеч ким бундай компаниянинг мижози бўлишни истамаса керак.

680x453_популярность (2)

Машҳур компанияларни танланг. Бугунги кунда Ўзбекистон суғурта бозорида 30 дан зиёд компания мавжуд. Шундай экан, компания ўзи ҳақидаги маълумотларни қай даражада ошкор этишига эътибор қаратиш жуда муҳим. Суғурталовчининг очиқлигини ўзи ҳақидаги (олган лицензиялари, менежмент) умумий маълумотларни, молиявий кўрсаткичлар, шунингдек, турли рейтинглардаги иштироклари ҳамда ижтимоий тармоқлар ва интернет майдонларидаги саҳифаларида маълумотларни жойлаштириши орқали кўриш мумкин. Шунингдек танишларнинг тавсияларига ҳам қулоқ тутиш, йирик компаниялар ўз қалтисликларини кимга ишонишига ҳам эътибор қаратиш ортиқчалик қилмайди.

680x453_цените сервис (2)

Сервисни (хизмат кўрсатиш) қадрланг. Компания ходимлари сизнинг чексиз саволларингизга хушмуомилалик билан аниқ жавоб беришга мажбурдирлар. Суғурталовчи офисида мижозлар учун жуда қулай зона яратилган бўлиши керак. Компанияда мослашувчан суғурта маҳсулотларининг бўлиши ва у сизга қўшимча хизматлар, хусусан, онлайн суғурта, туну кун ишлайдиган алоқалар маркази ҳамда муаммоларни тезкор ҳал қилиш хизматларининг таклиф этилиши мақбул ҳисобланади.

ALFA INVEST юқорида санаб ўтилган барча мезонларга мувофиқ компания ҳисобланади ва у бу марраларда тўхтаб қолмоқчи эмас! Тараққиёт стратегияси доирасида биз ўз олдимизга қатор вазифаларни қўйганмиз:

– онлайн суғурта маҳсулотларининг янги қаторини жорий қилиш, онлайн ресурсларни янгилаш ва замонавий сайтни, чат-бот ва мультифункционал туну кун ишлайдиган алоқалар марказини ишга тушириш. Биз замонавий ва мобил ечимларни таклиф этган ҳолда, онлайн полисларни расмийлаштиришни ҳамда даъволарни ҳал этиш жараёнларини соддалаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз.

Мақсадимиз – бизнес ҳамкорларга, қариндошлар ва дўстларга ишонч билан тавсия қилиш мумкин бўладиган суғурта компаниясига айланишдир. Мижозларга олий тоифадаги хизматларни кўрсатиш, инновацияларни жорий этиш, жамоа бўлиб ишлаш маҳоратига асосланган муваффақият ва ютуқларимиз акционерлар учун фойда келтиришни ва ходимлар учун лавозим зинапояларидан кўтарилишни кафолатлайди.

Бизнинг мижозларимиз – суғурта компанияси бизнесининг пойдеворини ташкил қилади, чунки айнан уларнинг содиқлиги компаниянинг барқарор ривожланишини таъминлаб беради. Мижозларимизнинг муваффақияти – бизнинг ғалабамиз!