Манзилимиз
Тошкент ш., Лабзак к., 10
Иш вақти
Душ. - Жума | 9:00 - 18:00
Алоқа маркази 24/7
Қисқа рақам
1182

Aлфа Инвест мобиллик ва рақамлаштириш тушунчасини танлаб, онлайн суғурта хизматларини ишга туширади.

Posted by: info_hdt0f9e8 01.04.2021 No Comments
Онлайн суғуртага ўтиш қандай кечмоқда ва ALFA INVEST нима учун рақамлаштириш ва мобиллик йўлини танлади?

Андеррайтинг ва қайта суғурталаш департаменти директори Рената Гареева ребрендинг доирасида компаниянинг олдида турган вазифалари ҳақида ҳамда онлайн суғуртага ўтиш қай тарзда кечаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Компания топ менежерлари ва Ўзбекистоннинг етакчи креатив агентлиги жамоаси олдида компания брендини ҳозирги замон визуал муҳитига, шу жумладан, рақамли ташувчилар ва онлайн суғурта маҳсулотлари доирасида мутаносиб қиёфага эга бўлиши учун янада замонавийлаштириш вазифаси турар эди.

Биз логотипни янгиладик, ўқилишини енгиллаштирдик, ортиқча тафсилотлардан халос этдик, замонавий услубдаги шрифтлардан фойдаландик, ранглар турли-турманлигини бойитдик, айни вақтда эса, барчага машҳур “α” белгисини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик.

Ребрендингни эса компанияни рақамлаштириш ва онлайн суғурта хизматларини ишга тушириш билан бир вақтда бошлаб юбордик, лекин буни босқичма-босқич 2021 йил давомида амалга оширишни режалаштирганмиз.

Онлайн суғурта маҳсулотларини  жорий этиш қанчалар ўринли?

Мисол учун Германияда аҳолининг ҳар учтадан биттаси суғурта шартномасини интернет орқали тузади, Буюк Британияда эса тўрттадан биттаси. Умуман олганда, Европа бўйича онлайн суғурта хизматларидан аҳолининг 40%и фойдаланади. Ўзбекистонда эса суғурта компаниялари онлайн-савдоларни энди амалиётга татбиқ қилишга киришмоқдалар.

680x453_3 (3)

Ўз навбатида, ALFA INVEST компанияси пандемия бошиданоқ  полисларни расмийлаштириш учун сайтлар, чат-ботларни ишга туширган ҳолда, сотувнинг онлайн-каналларидан фойдаланишни фаол жорий эта бошлади, delivery компаниялар ва онлайн ресурслар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу эса, биз ва мижозларимиз учун карантин давридаги қийинчиликларни енгиллаштирди. “Биз суғурта мукофотларини бошқа каналлардан онлайн фойдасига жадал қайта тақсимланиши давом этаверди, пандемия эса мана шу жараённи тезлаштирди холос, деган фикрдамиз”.

680x453_2 (3)

Суғурта хизматлари бозорининг интернетга кўчиш истиқболларини умуман олганда, қандай баҳолайсиз?

Бу келажак талаби. Инсонларнинг аксари қисми кўп вақтларини смартфон ёки компьютер экрани олдида ўтказмоқдалар, ҳаттоки маиший вазифаларини ҳам яъни, интернет-дўконлардан харид қилиш, таом етказиб бериш хизматидан фойдаланиш, коммунал тўловларни амалга ошириш ва бошқа кўплаб ишларни кўпроқ интернет орқали бажармоқдалар. Навбатдаги қадам – уйдан чиқмаган ҳолда, суғурта ҳимоясини сотиб олиш. Е-полис ҳам қоғоз шаклидаги суғурта полисидек кучга эга, бироқ унинг афзал жиҳатлари кўпроқ.

Биринчидан, у қулай ва оддий. Мижоз бирор ерга бориши, суғурта ташкилоти офисини излаши ёки транспорт воситасини рўйхатдан ўтказаётганда безор қилувчи агентларни қайтариши керак бўлмайди. Фақатгина гаджетдан ўзингиз учун қулай вақтда интернетга кириш ва Е-полисни расмийлаштириш талаб этилади холос. Бунинг учун тегишли маълумотларни киритиш ва онлайн полис учун тўлов тизимлари ёки банк картаси орқали тўловни амалга ошириш лозим. Суғурта шартномаси тузилгани ҳақидаги хабарнома ва суғурта полиси электрон тарзда сизга юборилади.

Шунингдек, сиз ўзингиз учун мақбул вақтда суғурта қоидалари билан диққатлироқ танишиб чиқишингиз ва бу орқали суғурта компаниясини танлашда нисбатан эътиборлироқ бўлишингиз имкони бўлади. Агар сизда бирор савол туғилса, ALFA INVEST  алоқа маркази мутахассислари уларга жавоб берадилар ва зарурият юзага келса, суғурта полисини онлайн расмийлаштиришда сизга ёрдам берадилар.

Иккинчидан, бу амалий жиҳатдан жуда яхши. Электрон полис ҳеч қачон йўқолмайди. Агар хоҳласангиз, сиз мана шу суғурта шартномасини оддий бланкда суғурта компанияси офисидан олишингиз мумкин бўлади.

Учинчидан, бу ишончли ва хавфсиз. Воситачилар эмас, балки ALFA INVEST сайти орқали электрон полис харид қилсангиз, сизнинг суғурта қопламасини ҳақиқийлигига шубҳа қилишингизга ҳожат қолмайди.

Ўзбекистонда онлайн суғурта бозори келажаги ҳақида гапириб ўтсангиз

2020 йилда суғурта бозоридаги кутилган ўсиш суръатларининг пасайишига қарамай, бизнинг башоратларимиз бўйича, онлайн хизматлар яқин бир неча йиллар ичида сезиларли даражада ўсиши эҳтимолдан холи эмас. Суғурта компаниялари мижозлар учун барча сервисларни онлайнга ўтказмоқдалар ва буни истеъмолчилар, албатта, олқишлайдилар. Онлайн суғуртанинг қулай жиҳатлари уни танлаш учун туртки бўлади, деган фикрдамиз.

680x453_4_2 (2)

Бугунги кунда Молия вазирлиги қошидаги Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига мажбурий суғурта қилиш, ягона ахборот тизими доирасида электрон полисларни сотиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ахборот модулларини суғурта компаниялари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашган ҳолда жорий қилиш топширилди. ALFA INVEST жамоаси компания ичида зарур ишларни амалга оширди ҳамда сайт ва чат-ботни тест тартибида ишга туширишга тайёрламоқда, шунингдек, яқин кунларда ўз мижозларини акциялар ва содиқлик дастурлари билан хурсанд қилишни режалаштирмоқда.

Бугунги кунда биз бизнес юритишнинг янгиланган концепциясига риоя этган ҳолда, ALFA INVESTдаги барча жараёнларни янада яқинроқ, соддароқ ва тушунарлироқ қилиш орқали истеъмолчилар учун онлайн суғуртанинг ўзига тортувчанлигини ва суғурта саводхонлигини оширишга барча куч ва ҳаракатларимизни қаратмоқдамиз.