Денгиз суғуртаси обектлари:
- Муайян бир қийматга эга бўлган, транспорт воситаси сифатидаги кема.
- Кемада ташиладиган юк.
- Кемадан фойдаланиш натижасида атроф-муҳитга ва учинчи шахсларга етказилиши мумкин бўлган зарар учун кема ёки юк ташувчи эгасининг фуқаролик жавобгарлиги.
Денгиз суғуртасининг қуйидаги турлари фарқланади:
- Денгиз (дарё) каскоси – кема корпуси ва жиҳозларини суғурта қилиш. Денгиз каскоси орқали қопланадиган асосий қалтисликлар:
- кемаларнинг бир-бирига урилиши;
- оғир табиий шароитлар;
- саёзликда туриб қолиш;
- ёнғин, портлаш, яшин уриши;
- умумий авария;
- бошқа хатарлар.
2. Юкларни суғурта қилиш (карго)
— барча хатарлардан
— шахсий авария учун жавобгарлик билан
— шахсий авария учун жавобгарликсиз.
Кема эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш кўпроқ ўзаро суғурталаш клублари орқали, шу ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган шартлар асосида амалга оширилади.