[vc_row][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон суғурта бозорида 18 йилдан буён фаолият юритиб келаётган AЛФA ИНВЕСТ суғурта компанияси ўтган давр ичида соҳа ривожига катта ҳисса қўша олди деб бемалол айтиш мумкин. Компания жорий йилда ҳам ўз мижозларига қулай ва сифатли хизмат кўрсатишда давом етмоқда. Aйниқса, пандемия шароитида бу янада яққол кўзга ташланиб, 2020-йил якунларига кўра, суғурта компанияси фаолиятида бир мунча ўсиш ҳам кузатилди.[/vc_column_text][vc_single_image image=»5452″ img_size=»1600×609″ alignment=»center»][/vc_column][/vc_row][vc_row][vc_column][vc_column_text]
Хусусан, бу даврда давлар раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқ равишда AЛФA ИНВЕСТнинг молиявий кўрсаткичлари, компания захиралари ва активлари сезиларли даражада ўсди. Бу, ўз навбатида, компаниянинг устав капиталини 50,1 млрд. сўмдан зиёдга ошириш имконини берди.[/vc_column_text][vc_single_image image=»5527″ img_size=»1600×609″ alignment=»center»][vc_column_text]
Ортда қолган 2020-йилда мамлакат аҳолиси қийин даврни бошдан кечирди. Пандемия ортидан ўрнатилган карантин чекловлари, Бухоро, Навоий, Сирдарёда рўй берган табиий офатлар ортидан катта моддий зарар кўрилди. Шунга қарамай AЛФA ИНВЕСТ ўз мижозларига йетказилган зарарни қоплаб беришнинг уддасидан чиқа олди.
Бундан ташқари, компания транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни қоплаб бериш бўйича Ўзбекистондаги суғурта компаниялари орасида йетакчи ўринни егаллади. Республика миқёсида амалга оширилган тўловларнинг умумий қиймати 16 миллиард сўмдан ошганининг ўзи буни яққол кўрсатиб турибди.
Компаниянинг келгусидаги молиявий ва стратегик мақсадлари катта. Бу йўлда аниқ режа ва дастурлар ишлаб чиқилган. AЛФA ИНВЕСТда жорий йилдаги дастлабки ўзгаришлардан бири бу – компания логотипининг ўзгариши бўлди.[/vc_column_text][vc_single_image image=»5535″ img_size=»1920×1080″ alignment=»center»][vc_single_image image=»5539″ img_size=»1920×1080″ alignment=»center»][vc_column_text]
AЛФA ИНВЕСТ вакиллари бунинг учун суғурта компанияси ва мижоз ўртасидаги ўзаро муносабатларни максимал даражада соддалаштириш, онлайн суғурта маҳсулотлари ва хизматларини жорий етиш орқали фуқароларнинг суғурта полисини расмийлаштириш ва суғурта тўловларини ундириш жараёнини тезкор амалга оширишга интилмоқда.
Ендиликда AЛФA ИНВЕСТ суғурта компанияси янги товар белгиларидан фойдаланишни йўлга қўйишни бошлади. Ўз навбатида, янгича услубни жорий қилиш ва компания бўлинмалари, агентлар тармоғини ва барча маҳсулотларни янгилаш босқичма-босқич амалга ошириб борилади ҳамда 2021-йил давомида бу жараён барча фаолият турларини қамраб олади.
“Компания ташқи қиёфаси, имижидаги ўзгаришлар ундаги ички стратегик янгиланишлар билан бир қаторда AЛФA ИНВЕСТда онлайн суғурталашнинг янги даври ривожланишига туртки беради ва бизнинг бозордаги мавқеимизни янада мустаҳкамлайди деган умиддамиз” – дея қўшимча қилди компания Бош директори Инесса Aхметова.[/vc_column_text][vc_single_image image=»5543″ img_size=»1500×840″][/vc_column][/vc_row]