[vc_row][vc_column][vc_custom_heading text=»Мутахассис Ўзбекистондаги суғурта бизнесининг ривожини қандай кўраётгани ва «Alfa Invest» билан биргаликда амалга ошириладиган режалар ҳақида сўзлаб берди.» font_container=»tag:h6|text_align:left» use_theme_fonts=»yes»][/vc_column][/vc_row][vc_row][vc_column][vc_column_text]Сўнгги йилларда Ўзбекистонда суғурта тармоғи жадал суръатлар билан ривожланмоқда, кўплаб янги суғурта компаниялари ташкил этилмоқда, пешқадам суғурта ташкилотлари эса ўз ўринларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ўз суғурта маҳсулотлари ва хизматларини такомиллаштириш йўлида иш олиб бормоқдалар. Ҳукумат суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришни жадаллаштириш заруриятини алоҳида таъкидлаб ўтди, Президент қарори доирасида халқаро консультантларни (маслаҳатчилар) жалб этиш, халқаро ва чет эл суғурта бозорларига интеграциялашув, суғурта бозори мутахассислари малакасини ошириш, хусусан чет мамлакатларда ўқитиш, шунингдек, халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассисларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
ALFA INVEST суғурта компанияси бизнес юритиш концепциясини мукаммаллаштириш доирасида суғурта соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассис, Қозоғистондаги йирик суғурта компаниясида раҳбар лавозимларида фаолият юритган – Ролан Сакеновни халқаро маслаҳатчи сифатида ишга таклиф қилди. У билан суҳбатимиз Ўзбекистонда суғурта бизнесини ривожлантириш прогноз (башорат)лари ва бу борада ALFA INVESTда амалга оширилаётган ишлар мавзусига бағишланади[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row][vc_row][vc_column width=»1/4″][vc_single_image image=»7249″ img_size=»350×200″][/vc_column][vc_column width=»3/4″][vc_column_text]Сиз қандай қилиб Ўзбекистонга келиб қолдингиз?
Alfa Invest компаниясини мен анча йиллардан бери танийман, биз жуда кўп суғурта лойиҳаларида, турли мамлакатларда бўлиб ўтган халқаро конференцияларда учрашганмиз. Суғурта соҳасидаги кўп йиллик тажрибамни инобатга олган ҳолда, менга Ўзбекистон суғурта тармоғини, хусусан Alfa Invest компаниясини ривожлантиришда иштирок этиш таклифи билдирилди. Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва молия соҳасини ривожлантириш вазифалари доирасида маҳаллий компанияларга ижобий бэкграунтга эга халқаро мутахассисларни жалб этиш учун имкониятлар яратиб бермоқда. Мен Ўзбекистонга 2020 йилнинг бошларида келдим ва ўтган давр ичида Alfa Invest компаниясида қатор ўзгаришларни, шу жумладан компания реинжинирингини ўтказишга муваффақ бўлдик.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row][vc_row][vc_column width=»3/4″ shadow_x_offset=»0″ shadow_y_offset=»0″ shadow_blur=»0″ shadow_spread=»0″][vc_column_text]Alfa Investда яна нима ишларни амалга ошириш мумкин? Фикримизча, суғурта компанияси анчадан буён муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда.
Суғурта бизнеси – бу биринчи навбатда, хизмат кўрсатиш соҳаси, яъни полислар сотиш ва суғурта товони тўлаш билан боғлиқ хизматлар.
Агар хизмат кўрсатиш борасида сўз юритадиган бўлсак, компания раҳбарияти 2020 йилдан бошлаб Alfa Investнинг янги бизнес концепциясини амалга оширишга – амалдаги ва янги мижозлар учун хизматлар кўрсатишнинг сифат даражасини кўтаришга киришди. Бу ғояни изоҳлайдиган бўлсам, мен ички бизнес-жараёнлардаги тубдан ўзгаришларни – полис сотишдан бошлаб даъволарни ҳал этишгача бўлган ва бошқа барча жараёнларнинг автоматлаштирилишини назарда тутяпман.[/vc_column_text][/vc_column][vc_column width=»1/4″ shadow_x_offset=»0″ shadow_y_offset=»0″ shadow_blur=»0″ shadow_spread=»0″][vc_single_image image=»7253″ img_size=»450×300″][/vc_column][/vc_row][vc_row][vc_column][vc_column_text]Масалан, мен ўзим Қозоғистонданман, Қозоғистондаги энг йирик суғурта компаниясида суғурта агентидан бошлаб то ТОП менежер сифатида тахминан 15 йил фаолият юритган шахс сифатида, биз онлайн суғурта (Е-Полис)ни жорий қилиш, халқаро рейтингга эга бўлиш, бизнес-жараёнларни автоматлаштириш, МСФОни жорий этиш, менежмент ваколатларини ошириш, шунингдек, компания ходимларининг ўзини юқори тоифали мутахассислар сифатида кўрсата олишлари ва KPIга эришиш орқали кўпроқ ҳақ олишлари учун шароитларни яратиб бериш бўйича Қозоғистон тажрибасига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятларига эгамиз, деб ишонч билан айта оламан.
Яна шуни ишонч билан айтаманки, Alfa Investнинг мана шундай туб ўзгаришлар томон қадам қўйиши, суғурта бизнесини фаол давом эттириш, мижозларга юқори даражали хизматлар кўрсатиш ва компания ТОП менежменти ваколатларини ошириш борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари унинг мақсадлари жиддийлигидан далолатдир.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row][vc_row][vc_column width=»1/4″][vc_single_image image=»7257″ img_size=»350×200″][/vc_column][vc_column width=»3/4″][vc_column_text]Ўзбекистонда Е-Полиснинг жорий этилиши борасидаги фикрларингиз қандай?
Бу борадаги халқаро тажрибага эътибор қаратадиган бўлсак, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Е-Полисни жорий этиш тўғрисидаги қарорни (“Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор) ўз вақтида қабул қилинган жуда яхши ташаббус, ижтимоий масалаларни ҳал этишга ва мамлакатни рақамлаштиришга цивилизацияли ёндашув дейиш мумкин.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row][vc_row][vc_column][vc_column_text]Е-Полиснинг аҳоли учун қулайлигини унинг суғурта компаниясидан тўғридан-тўғри, воситачиларсиз полисни сотиб олиши, қисқа рақамни териш орқали асосли маслаҳатларга эга бўлишида ҳам кўриш мумкин. Сайтимизда кўрсатилган қисқа рақамларни териш ёки сайтда кўрсатилган мессенжерга ёзма мурожаат қилиш орқали сиз тезкор ва асосли жавобларга эга бўласиз. Бундан ташқари, суғурта полисини сотиб олиш учун суғурта компаниясининг офисига боришга вақт ҳам сарфламайсиз. Е-Полисни уйингизда, оилангиз даврасида ўтирган ёки ўз юмушларингизни бажаришни давом эттирган ҳолда 5 дақиқа ичида харид қилишингиз мумкин бўлади.
Мавриди келганда айтиш керакки, ЙТҲ содир бўлганда даъволарни ҳал қилиш борасида ҳам Европротоколга монанд шароитлар яратилади, яъни кўрилган зарарни баҳолаш бўйича даъволарни фақат онлайн тартибга солиш, масалан, зарарни баҳолашнинг ягона методикасини жорий этиш борасида.
Alfa Invest пешқадамлик қилган ҳолда, ЙТҲ юз берганда жабрланганлар ва мижозлар билан содир бўлган суғурта ҳодисасига тааллуқли ҳужжатларни тезкор кўриб чиқиш ва масалани ҳал этиш ишлари учун ўз кучи билан Телеграмда Чат-бот яратди. Шу орқали Alfa Invest мижозларига суғурта ҳодисасини дастлабки кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топширишда қулайликлар яратилди. Ҳозирги вақтда бу мижозларга хизматлар кўрсатишнинг жуда яхши даражаси саналади ва у аҳоли ва бизнесни суғурта қилиш маданиятига ижобий таъсирини кўрсатади.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row][vc_row][vc_column width=»3/4″ shadow_x_offset=»0″ shadow_y_offset=»0″ shadow_blur=»0″ shadow_spread=»0″][vc_column_text]Хулоса қилиб, айни вақтда компанияда қандай бизнес жараёнлар амалга оширилаётгани ҳақида гапириб берсангиз.
Биз ҳозирда ALFA INVEST билан бир қатор ишлар олиб бормоқдамиз, мақсадимиз мижозларга ва ҳамкорларимизга хизматлар кўрсатишнинг барча босқичларида ва В2С, В2В ва В2G сегментларида компанияни ҳар жиҳатдан яхши даражаларга кўтариш. Мана шундай вазифаларни олдимизга қўйганда, биринчи қадамларимиз маълум эди, бунда Alfa Invest нафақат ички, балки ташқи қиёфасини ҳам ўзгартиришга қарор қилди. Биз брендни ўзгартиришга қарор қилдик – энг аввало, Alfa Invest замонавий, технологик ривожланган ва жуда қулай компанияга айланмоқда. Модомики бугунги кунда суғурта соҳасида улкан 18 йиллик тажрибага бўлган, активида қайта суғурталаш соҳасида халқаро даражадаги юқори тажрибали мутахассислар мавжуд машҳур компания сифатидаги брендини сақлаб қолган ҳолда, уни бирқадар замонавийлаштириш орқали мижозларимизга янада яқинроқ бўлишга ва улар билан бир тилда гаплашишга қарор қилдик.
Шу қаторда, биз барча мижозларимизга ва ҳамкорлармизга, ўз хавф-хатарларини Alfa Investга ишониб топширганликлари учун раҳмат деймиз. Сизлар ўз мол-мулкингизни, соғлиғингизни ва молиявий оқибатлар устида қайғуришни бизга ишонч билан топширишингиз йўлида биза янада ривожланамиз ва яхшиланамиз.[/vc_column_text][/vc_column][vc_column width=»1/4″ shadow_x_offset=»0″ shadow_y_offset=»0″ shadow_blur=»0″ shadow_spread=»0″][vc_single_image image=»7261″ img_size=»350×200″][/vc_column][/vc_row]